Ўзбекистонда ислом банкчилиги жорий этилиши мумкин

Дата: 17:48, 17-05-2018.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ислом банкчилиги жорий этилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) молия вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бу Ўзбeкистон Рeспубликаси прeзидeнтининг “Ўзбeкистон рeспубликасида ислом банкчилиги ва молияси инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси билан кўзда тутилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси қонунчилик ҳужжатларини муҳокама қилиш порталига қўйилган.

“Банк ва молия хизматлари бозорини таҳлили, фуқаролар ва тадбиркорларда банк фоизларисиз (судхўрликсиз) банк ва молиявий хизматларга бўлган эҳтиёж ва қизиқиш жуда юқорилигини кўрсатмоқда”, - дейилади қарор матнида.

Шу муносабат билан Ислом банкчилиги ва молияси тамойилларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш комиссияси ташкил этиш таклиф этилмоқда. Комиссия зиммасига республикада ислом банкчилиги ва молия тамойилларини зарур инфратузилмасини яратиш, шу жумладан фоизга асосланган тўловларни (рибо) таъқиқлаш, фойда ва зарарни тадбиркор билан тенг тақсимлаш, ҳамда исломий молиялаштиришнинг бошқа тамойилларини тадбиқ этиш, суғурта фаолияти (такафул), лизинг фаолияти (ижарах), қимматли қоғозлар билан амалиётлар (суқуқ) ва бошқа исломий молиялаштириш тамойиллари асосида амалга ошириш учун ислом банкчилиги ва молияси инфратузилмаси тамойилларини жорий қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш бўйича ишларни ташкил этиш ишлар юклатилмоқда.

Бундан ташқари, президент Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон ислом тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Сурат манбаи: http://web-tutorial-laravel.blogspot.com/2017/

Янгилик билан ўртоқлашиш: