Ўзбекистонда IT-life номли янги телеканал очилмоқда

Дата: 16:52, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ахборот технологиялари ҳақидаги IT-life номли янги телеканал очилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедходжаев Тошкентда бўлиб ўтган #MITCROADMAP2018: “Ўзбекистон ICT-тармоғининг бугуни ва келажаги” номли конференцияси доирасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, канал ахборот технологиялари билан қизиқувчи барча кишилар, энг аввало, ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларнинг янги технологиялар ва тармоққа қизиқишини ошириши зарур.

А. Ахмедходжаев бу ва бошқа чоралар мамлакатда ахборот технологиялари соҳасини тезкор ривожлантириш мақсадларида қабул қилинаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Сурат манбаи: https://worldb.kz/?page_id=91

Янгилик билан ўртоқлашиш: