Ўзбекистонда кўчма савдо билан шуғулланувчи сотувчиларда терминаллар бўлиши шарт

Дата: 16:00, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда савдонинг баъзи шаклларини амалга ошириш тартиблари ўзгарди. Эндиликда кўчма савдо билан шуғулланувчи сотувчиларда терминаллар бўлиши шарт, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ўзгартишлар ҳукуматнинг 15 сентябрдаги қарори билан кўзда тутилган.

Аниқлаштирилишича, эндиликда товарларни улгуржи ва кичик партиялар билан чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга электрон тижорат шаклида сотишда назорат-касса машинасининг ДСҚда рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотномасини илова қилиш талаб этилмайди

Шунингдек, юридик шахслар ва якка тадбиркорларга электрон тижорат шаклида сотишда турғун савдо нуқталаридан ташқарида назорат-касса мушиналаридан фойдаланмасдан савдо қилишга рухсат берилди.

Эндиликда банк пластик карточкаларини қабул қилувчи ҳисоб терминаллари нафақат турғун савдо нуқталарида, балки кўчма савдо объектларида ҳам бўлиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: