Ўзбекистонда хорижий ташувчиларга “Қамчиқ” довонидан ҳаракатланишга рухсат берилди

Дата: 14:58, 20-07-2018.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий ташувчиларга “Қамчиқ” довонидан ҳаракатланишга рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Хорижий автоташувчиларнинг республика ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори билан мустаҳкамланган.   

Ташқи савдо вазирлигидан маълум қилишларича, эндиликда олдинги 44 маршрутларга яна 8 таси қўшилди. Бу “Қамчиқ” довонининг, шунингдек, Амударё дарёсида Тохиатош гидроузели тўғонини айланиб ўтувчи янги ҳаракат йўналишининг транзит юк ҳаракатлари учун очилгани билан изоҳланади. Бу иш тўғон иншоотини сақлаш мақсадларида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамизки, юқоридаги Рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2011 йил 9 декабрдаги 323-сон қарори билан тасдиқланган.

Сурат манбаи: http://review.uz/ru/news/society/newss8296

Янгилик билан ўртоқлашиш: