Ўзбекистонда мамлакатдаги энг ширин қовун танланади

Дата: 14:47, 05-08-2015.

Хоразм. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида ширин қовунлар фестивал-ярмаркаси доирасида “Энг ширин қовун”ни танлаш бўйича конкурс ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” миллий компанияси матбуот хизмати маълумотига кўра, 8 августда Ичан Кала (Хива ш.) музей-қўриқхонасининг “Кўҳна Арк» майдонида "Гурвак – Хоразм қовунлари рамзи” фестивал-ярмаркаси очилади. Ярмарка сайёҳлар ва мамлакат аҳолиси ўртасида қовунларни оммалаштириш мақсадларида ўтказилмоқда.

“Хоразмнинг 10 туманидан бўлган 70 фермер хўжаликлари 40 навдан ортиқ қовун турларини намойиш этадилар. Фестивал-ярмарка доирасида “Энг ширин қовун” танлови ўтказилиб, унинг иштирокчилари “гурвак” уруғини танлашда баҳслашадилар, уни экиш учун энг муносиб жойни, энг ширин қовунни танлайдилар, қовун сўйиш маҳорати билан ўртоқлашадилар, қовун навини аниқлайдилар, қовунни қуритиш ва уни қишда сақлаш маҳоратини кўрсатадилар”, - деб хабар қилади компания матбуот хизмати.

Бундан ташқари, фестивалда бошқа полиз маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, қуруқ мевалар ҳам намойиш этилади.


Янгилик билан ўртоқлашиш: