Ўзбекистонда меҳнат ва уруш фахрийларига санаторийларда бепул даволаниш имконияти берилади

Дата: 10:45, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда меҳнат жабҳаси ветеранлари ва уруш фахрийларини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул даволаниш тартиби жорий этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуотда эълон қилинган қарорига асосланган ҳолда.

“Эндиликда 1941-1945 йилги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари йилига бир марта ўзларига маъқул бўлган вақтда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида саломатликларини бепул тиклаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Улар йўлланмалари қиймати давлат ҳисобидан қопланади”, – дейилади хужжат матнида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: