Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири имзоланди

Дата: 16:25, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг янги таҳририни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, қонун Ўзбекистон Республикасида янги қабул қилинган қонунлар, хорижий тажриба ва халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими талабларини ўз ичига олади.

Шунингдек, қонунда давлат бошқаруви органлари ва тармоқ идораларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатлари белгиланди.

Қонун билан корхоналарда жамоа шартномаларда (келишув) белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг хуқуқ ва манфаатларини таъминланиши юзасидан жамоат назоратини амалга оширувчи касаба уюшмалар ваколатлари кучайтирилди.

Хусусан, ходимлар сони 50дан кам, хавфсизлик даражаси паст бўлган корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини ташкил қилиш шароити бўлмаган тақдирда, ушбу корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил қилиш, шу соҳада хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларни жалб қилиш йўли билан амалга ошириш мумкинлиги ҳақида меъёр киритилди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: