Ўзбекистонда ноқонуний қурилишларни легаллаштиришнинг шартлари очиқланди

Дата: 14:03, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ноқонуний қурилишларни легаллаштиришнинг қатор шартлари очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 майга қадар мазкур Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб юритилади) нисбатан мулк ҳуқуқи ушбу объектга ўз шахсий мулки каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилаётган шахсга қуйидаги шартлар асосида:

ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;

ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаётган бўлса, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса эътироф этилади. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайдиган аниқ ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”, - дейилади Ўзбекистон президентининг 20 апрелда имзоланган “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармонида.

Шунингдек, Адлия вазирлиги икки ой муддатда бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкинлиги тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини бекор қилиш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Источник фото: https://www.101hotels.ru/recreation/russia/romanovskaya

Поделиться новостью: