Ўзбекистонда олий таълим муассасалари кадрларининг малакасини оширишнинг янги тизими жорий этилмоқда

Дата: 10:37, 25-09-2019.

Тошкент. 25 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда олий таълим муассасалари кадрларининг малакасини оширишнинг янги тизими жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2019 йил 23 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 797-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди.

"2019 йил 1 октябрдан олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини узлуксиз малакасини ошириш тизими жорий этилади. Қарор шунингдек, тегишли низомни тасдиқлади", – дейилади хабарда.

Низомга мувофиқ, узлуксиз малака ошириш жараёни мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш, муқобил малака ошириш, ушбу кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларида таълим дастурлари асосида бевосита ўқитиш жараёнини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, ушбу ходимларнинг малакасини ошириш марказларида "таълим технологиялари" кафедраси ташкил этилмоқда.

Сурат манбаи: kaznau.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: