Ўзбекистонда ойнинг энг яхши ўйинчи ва мураббийси аниқланди

Дата: 13:18, 11-06-2014.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Энг яхши ўйинчи” ва “Энг яхши мураббий” номинациялари бўйича ҳар ойда ўтказиладиган сўровни якунлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лауреатлар орасида журналистлар 14 футболчи ва 8 мураббиийни кўрсатдилар. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаров энг яхши ўйинчи деб топилди. “Локомотив” вакили Фарҳод Тожиев ва “Олмалиқ” ўйинчиси Диёр Туроповлар ҳам ғолибга яқин овозга олдилар. Энг яхши мураббий номига “Локомотив” тренери Вадим Абрамов лойиқ кўрилди. Кейинги ўринларда эса Самвел Бабаян (“Пахтакор”) ва Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) жойлашди”, - деб таъкидлашди мамлакат Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: