Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантириш бўйича инфотизим яратилди

Дата: 15:26, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. УзТАГ – " GOLD SOFT" масъулияти чекланган жамияти ходимлари “Chicken Feed” автоматлаштирилган ахборот тизимини яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастур парранда фермаларда қишлоқ хўжалиги паррандасини мувозанатланган боқиш рационини режалаштириш ва ҳисоблаш учун мўлжалланган”, - дейилади Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги маълумотда.

Таъкидланишича, янги тизим ёрдамида маҳсулотларнинг таркибий қисмлари, омборда мавжудлиги, нархлари бўйича маълумотларни қулай шаклда сақлаш ва таҳрир қилиш, барча керакли компонентлар таркибини ҳисоблаш ва у ёки бу парранда зоти учун қабул қилинган стандартлар билан қиёслаш имкониятига эга бўлган ҳолда кунлик рационни батафсил тузиш, ҳар бир маҳсулот оғирлиги ва нархини ҳисоблашга эришиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: