Ўзбекистонда россия ёғоч қурилиш материалларидан уйлар қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 16:46, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда россия ёғоч қурилиш материалларидан уйлар қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Саноат ва савдо вазирлиги маълумотига асосланган ҳолда.

Россия муассасаси маълумотига кўра, “Ўзагротехсаноатхолдинг” делегацияси елимли бруслардан ёғоч уй комплектлари ишлаб чиқарилиши билан танишган ва кўргазмали ёғоч уйлар даҳасига ташриф буюрган.

Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари статс-секретарь Виктор Евтуховнинг берган изоҳига кўра, Ўзбекистон Россиядан юқори қўшимча қийматли ўрмон-саноат маҳсулотлари етказиб берилишига қизиқиш билдирмоқда.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” бошқарув раиси ўринбосари Саидаббос Саидаминовнинг сўзларига кўра, ёғоч уйлар қурилишидаги замонавий ишланмалар сифатли ва арзон уйлар қуришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: