Ўзбекистонда Тошкентнинг янги бош имом-хатиби тайинланди

Дата: 17:54, 26-06-2018.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Шайх Абдулазиз Мансур Тошкентнинг янги бош имом-хатиби этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бунга доир қарор бугун 26 июнда Тошкент имомларининг пойтахтдаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган бўлиб, мажлисда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Аниқлаштирилишича, Абдулазиз Мансур янги лавозимни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раисининг ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда юритади.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентнинг бундан олдинги собиқ бош имом–хатиби Анвар-қори Турсунов 2018 йил 13 июнда оламдан ўтди.

Сурат манбаи: http://protoday.uz/ru/10149749

Янгилик билан ўртоқлашиш: