Ўзбекистонда учинчи ҳафта доллар курси 14 сўмдан ўсмоқда

Дата: 13:29, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда учинчи ҳафта доллар курси 14 сўмдан ўсмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 20 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда Республикаси Марказий банки сайтида $1 2663,45 сўмга баҳоланган. Бундан бир ҳафта олдин, 13 октябрда эса $1 2649,22 сўмга тенг эди. Демак, кейинги ҳафтада америка валютаси 14,23 сўмга ошди.

Қизиғи, ушбу 14-сўмлик ҳафталик ўсиш октябр бошида бошланди. Агар 29 сентябрда курс $1га 2621 сўм миқдорда белгиланган бўлса, 6 октябрда у 2635,08 сўмга чиқди.

Марказий банки ўзбек валютаси курсини америка долларига нисбатан икки ҳафтадан бери кескин пасайтираётган ҳақида ЎзТАГ 13 октябрдаёқ хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: