Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 1 сентябрда нишонланади

Дата: 18:17, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 1 сентябрда нишонланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябр жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябр мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади хужжат матнида.

Қарорга мувофиқ, республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: