Ўзбекистонда янги хусусий университет очилди

Дата: 17:31, 20-08-2019.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги хусусий университет очилди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукумат қарори билан (№683, 17.08.2019 й.) Қўқон университети ташкил этилди. Университет олий таълимнинг нодавлат ташкилоти бўлиб, таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, бакалавриат ва магистратурага қабул қилиш параметрлари, шунингдек, қабул қилиш тартиби ва қоидалари университет томонидан белгиланади.

Университетда ўқиш 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

"Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: mitchj.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: