Ўзбекистонда янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Дата: 15:00, 20-08-2019.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги "2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентабргача дам олишади.

"Шу муносабат билан янги 2019-2020 йил Ўзбекистон умумтаълим мактабларида 2019 йил 4 сентябрдан бошланади", - дейилади Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

 

Сурат манбаи: uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: