Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлиги ҳудудлари яратилади

Дата: 13:46, 02-07-2018.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Яқин келажакда Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлиги ҳудудлари, Тошкентда Ёшлар инновацион технопарки яратилади, шунингдек, Фанлар академиясига қарашли илмий лабораториялар ва марказлар негизида ёш олимларнинг илмий тадқиқотлари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатида биринчи марта нишонланаётган Ёшлар куни билан Ўзбекистон ёшларига байрам табригига айтиб ўтилган.

Шунингдек, ҳужжатда куни кеча “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури қабул қилинганлиги, унинг доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган махсус жамғарма ташкил этилиб, у мамлакат иқтисодиётида замонавий  технологияларни қўллаш, ёшларни бу жараёнга кенг жалб этишга хизмат қилиши айтиб ўтилган.

Фақат бир йил давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияси билан 4 минг 300 га яқин йигит-қизларимизга банклар томонидан 216 миллиард сўм имтиёзли кредитлар берилгани, 184 минг 300 дан зиёд ёшлар иш билан таъминлангани таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, табрикда ўтган бир йил мобайнида ўзбекистонлик 266 нафар ўғил-қизлар республика, 80 нафари халқаро фан олимпиадалари ғолиблари бўлгани, спортчиларимиздан 12 нафари жаҳон, 93 нафари Осиё чемпионатларида, 150 нафардан зиёди халқаро мусобақаларда юксак шоҳсупаларга кўтарилганини қайд этиб ўтилган.

Сурат манбаи: http://arhangelsk.bezformata.ru/listnews/arhangelskie-deti-vibirayut-zdorovij/8084951/

Янгилик билан ўртоқлашиш: