Ўзбекистонлик 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар 1,5 млндан 2 млн. сўмгача ойлик олишни истайдилар

Дата: 20:59, 10-06-2014.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ - "HR-UNION" компаниясининг аниқлашича,  "Ўзбекистонлик 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар 1,5 млндан 2 млн. сўмгача ойлик олишни истайдилар", дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистондаги HRC Recruitment Company томонидан тайёрланган бозор таҳлилига асосланган ҳолда.
“HR-UNION” компанияси томонидан MyJob.uz маълумотлар базасида қайд этилган 25 минг иш қидирувчиларнинг анкеталарини таҳлил қилиб чиқилди.
Олинган натижаларга мувофиқ, “иш қидирувчиларнинг маош бўйича кутганлари” меъёри бўйича 45 ёш ва ундан катта бўлган 14% ўзбекистонликлар 500 мингдан 1 млн сўмгача ойлик олишни истайдилар. Айни пайтда 36дан 45 ёшгача – ҳеч ким, 26дан 35 ёшгача – 3%, 18дан 25 ёшгача – 8% киши шунча даромад олишни исташи маълум бўлди. Қизиғи, 14% энг ёшлар (18-25) 1,5дан 2 млн сўмгача олишни исташади. 15% ёшлар (26-35) 1 млндан 1,5 млн сўмгача ойлик олишни исташади.
“Иш қидирувчиларнинг маълумот даражаси” меъёри бўйича эркакларнинг кўпчилиги бакалавр (49%) даражасига эга, 24% эса магистр, 21% ўрта махсус мутахассисликкка эга ва ниҳоят 6% тугалланмаган ўрта маълумотга эга. Аёллар ўртасида ҳам мутаносиблик шунга яқин: 22% - бакалаврлар, 8% - ўрта махсус, 3% - магистрлар ва 3% - тугалланмаган ўрта маълумот эгалари.
Шундай қилиб, даромадларнинг минимал ставкалари бўйича Ўзбекистон (7,5%) Украина (10%), Россия (13%) ва Озарбайжондан (14%) яхши кўринади. Ушбу меър бўйича Қозоғистон (5%) Ўзбекистондан яхши кўрсаткичга эга.
Даромадларга доир максимал ставкалар бўйича Ўзбекистон (22%) фақат Озарбайжондан (25%) кам. У Украина (15%), Россия (13%) ва Қозоғистонда (10%) кўп.
Эслатиб кўйиш керакки, Узбекистонда 30 млндан ошиқ аҳоли яшайди ва уларнинг 60,3% ёшлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: