Ўзбекистонлик гимнасткачи қиз Ригадаги турнирда “бронза”ни қўлга киритди

Дата: 23:22, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Сердюкова Латвия пойтахтида ўтказилган нуфузли “Балтия чамбараги” турнирида “бронза” медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Гимнастика федерациясидан хабар қилишларича, мусобақада Озарбайжон, Беларусь, Бельгия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Норвегия, Польша, Россия, Ўзбекистон, Украина, Финляндия, Швеция ва Эстониялик 30 атрофида гимнастикачилар қатнашдилар.

Кўпкурашда тўртинчи ўринни олган Сердюкова турнирдаги энг яхши саккиз гимнастикачилар сирасига кирди ва алоҳида турлар финалига чиқди ҳамда бу ерда тўп билан машқларда бронза медални қўлга киритди (16,867 очко).

Кумуш соврин украиналик гимнастикачи қиз Элеонора Романовага (17,117), бош соврин эса россиялик спортчи Ирина Анненковага (17,233) насиб қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: