Ўзбекистонлик хонанда Юлдуз Усмонова кейинги йилларда илк маротаба Тожикистонда концерт беради

Дата: 11:46, 05-05-2017.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонова кейинги йилларда илк маротаба Тожикистонда концерт дастури билан чиқади, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонова май охирида кейинги йилларда илк маротаба Тожикистонга концерт дастури билан келиб, Душанбе, Хўжанд ва Турсунзода шаҳарларида яккахон концерт беради. Пойтахтда концертлар 24 ва 25 майда бўлиб ўтади”, - деб хабар беришди ТР маданият вазирлигида.

Юлдуз Усмонова Тожикистонда мухлисларига янги концерт дастурини тақдим этади, жумладан, дастурдан тожик тилида куйланадиган тожик шоири Орзу Исоев шеърига басталанган бир нечта қўшиқлар ҳам ўрин олган.

Концерт дастурига чипталар 200 дан 300 сомонийгача (тожик пул бирлиги) сотилади. Тадбир продюсери Мархабо Азими.

Юлдуз Усмонова – таниқли ўзбек хонандаси, композитори, продюсери, Ўзбекистон халқ артисти, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист.

Унинг репертуарига ўзбек, турк, уйғур, қозоқ, татар, рус, тожик, форс ва бошқа тиллардаги 600 зиёд йўшиқлар кирган. Хонанда 100 ортиқ пластинка, CD ва DVD дисклар чиқарган. Ю.Усмонованинг альбомлари Германия, АҚШ, Англия, Туркия ва Голландияда ҳам чиқарилган. Уларнинг умумий сони 25 миллиондан ошади. Хонанда Тожикистонда энг сўнгги бор 2009 йилда концерт берган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: