Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов ўз айбини тан олишдан бош тортди

Дата: 16:30, 29-11-2017.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов судда ўз айбини тан олишдан бош тортди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВга асосланган ҳолда.

У Нью-Йоркда ҳужум қилишда айбланмоқда.

РИА Новостининг Нью-Йорк жанубий округи прокуратураси вакилига асосланиб хабар беришича, сешанба куни 29 ёшли Соипов Нью-Йорк федераль суди олдида айбловни расман эълон қилиш маросимида ҳозир бўлди.

“У айбини тан олмади”, - деди муассаса вакили.

Соиповнинг суд олдига кейинги чиқиши 2018 йил 23 январга белгиланган.

Бир ҳафта олдин катта ҳакамлар ҳайъати Соиповга 22 пунктдан иборат айблов хулосаси чиқарган эди. Соиповга жами саккиз ўлдириш (ҳужум қурбонлари сони бўйича), 12 ўлдиришга тажовус қилиш (жабрланганлар сони бўйича), ИД террористик гуруҳига кўмаклашиш ва кўмаклашишга уриниш, шунингдек, зўравонлик айблари ва транспорт воситасига зарар етказганлик айби қўйилмоқда.

Айбловнинг икки моддаси бўйича Соиповга бир умрлик қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, 31 октябрда Нью-Йорк Манхэттеннинг жанубий-ғарбий қисмида юк машинаси велосипед йўлагига чиқиб кетди. Ҳайдовчи – ўзбекистонлик Сайфулло Соипов йўлида учраган кишиларни босиб кетди ва кейин мактаб автобусига бориб урилди. Сўнгра ҳайдовчи кўчага пейнтбол пистолети билан чиқди, полиция ходимлари унга қарата ўқ уздилар. Гумондор касалхонага ётқизилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: