Ўзбекистонлик шахматчи қиз Батумидаги халқаро турнирни ютиб олди

Дата: 22:17, 11-07-2016.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик халқаро шахмат устаси Ирина Геворгян Батумидаги (Грузия) стандарт шахмат бўйича 2nd International Chess Festival “Batumi Municipality Cup-2016” A Open халқаро турнирини ютиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клуби маълумотларига кўра, тўққиз тур якунлари бўйича 1-ўринни аёллар ўртасида WIM Ирина Геворгян (Ўзбекистон, 2311) 4,5 очко натижаси билан қўлга киритди. Ғолибанинг ватандоши Алихан Гусейнов (Ўзбекистон, 2320) ҳам шунча очко жамғарди. Аммо эркаклар орасида уч етакчилар орасига 7 очкодан 6,5 очкогача натижага эга бўлган шахматчилар ҳам кирди.

Маълумот ўрнида, стандарт шахмат бўйича юқоридаги мусобақаларда 2-10 июл кунларида дунёнинг 8 мамлакатидан 44 иштирокчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: