Ўзбекистонликлар кўпинча Қозоғистон, Россия ва АҚШга кўчиб ўтмоқда

Дата: 15:35, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Январ-сентябрда ўзбекистонликлар кўпинча Қозоғистон, Россия ва АҚШга яшашга кетдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил январ-сентябр ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 121,7 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларидан, 1,9 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 134,0 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларига, 14,2 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Миграция сальдоси минус 12,3 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 14,9 минг киши бўлган”, - дейилади республика Давлат статистика қўмитасининг хабарида.

Хусусан, Ўзбекистондан хорижга доимий яшашга кетганлар сони 14195 кишини ташкил қилди, булардан 48,1% Қозоғистонга, 46,0% Россияга, 1,3% АҚШга, 0,7% Исроилга, 0,5% Қирғизистонга ва 3,4% бошқа мамлакатларга кўчиб ўтган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга хориждан доимий яшашга келганлар сони 1961 кишини ташкил этди, булардан 31,0% Қозоғистондан, 28,3% Тожикистондан, 25,3% Россиядан, 3,7% Туркманистондан, 2,4% Қирғизистондан ва 9,3% бошқа мамлакатлардан келишган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 4,1 минг киши), Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,1 минг киши) қайд этилди.

Эслатиб ўтмизки, расмий маълумотларга кўра ҳозирги пайтда 33 млндан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзбекистондан ташқарига 2,6 млн киши (иқтисодий фаол аҳолининг 20% атофидаси) пул ишлаш учун чиқиб кетган. РФ ТИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россиядаги бутун меҳнат муҳожирларининг 10% (1 млн киши) ташкил этади.

2017 йилда 177,7 минг киши Ўзбекистонни тарк этган, 157,1 минг киши мамлакатга келган.

Сурат манбаи: http://theopenasia.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: