Ўзбекистонликлар МО мамлакатлари фуқаролари орасида АҚШга виза беришни қайтариш сони бўйича етакчилик қилмоқда

Дата: 17:29, 09-12-2019.

Тошкент. 9 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари орасида АҚШга виза беришни қайтариш сони бўйича етакчилик қилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) "Кактус Медиа" маълумотларига асосланиб.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ давлат департаменти 2019 йил учун В категория (туристик виза ва меҳмонлар учун В1/В2 виза) бўйича бошқа мамлакатлар фуқаролари визаларининг рад этиш статистикасини эълон қилди.

"Марказий Осиё мамлакатлари орасида рўйхатда 68,06% билан Ўзбекистон етакчилик қилмоқда, бироқ айни пайтда визага мурожаат этувчилар сони ва даражаси юқорилигича қолмоқда. Қирғизистон фуқароларининг АҚШга киришининг рад этилиш улуши 67,75% ни ташкил этди. Бошқа қўшни мамлакатларда қуйидаги статистика мавжуд: Қозоғистон – 42,58%, Тожикистон – 60,97%, Туркманистон – 52,26%", – дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, Лихтенштейн фуқаролари учун рад этиш нол фоиз. Учта мамлакат – Шимолий Корея, Микронезия ва Палау Федератив штатларида рад этилиш 100% ни ташкил этади.

Сурат манбаи: forumdaily.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: