Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида бошланғич қиймати 1,45 млрд сўм бўлган давлат мулки сотувга қўйилади

Дата: 15:55, 25-04-2014.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида бошланғич қиймати 1,45 млрд сўм ($636,84 тыс.) бўлган 8 давлат мулки объекти сотувга қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Сотув таклифи ЎзР. Хусусийлаштириш, мопополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлими томонидан эълон қилинган.
Сотувга қўйилган объектлар орасида маъмурий бинолар, тиббий муассаса, клуб биноси ва бошқалар бор. Объектлардан бири100 млн сўмлик ($43,93 минг) инвестиция мажбуриятлари билан бирга сотилади.
Таклифдаги йирик лотлар орасида Хазорасп ва Гурлан туманлари мамурияти балансидаги қиймати навбати билан 339,5 млн ($149,2 минг) ва 332,2 млн сўмлик ($145,94 минг) бино ва иншоотлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: