Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида бурғулаш қурилмасининг намунаси тайёрланди

Дата: 18:02, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси бурғулаш қурилмасининг тажриба намунасини тайёрлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳанинг асосий қисми, айнан дизель генератори корхонанинг автомобилларни таъмирлаш цехида тайёрланган. Автотаъмир цехининг импорт тоғ-кон транспорт техникасига хизмат кўрсатиш бўлими эса амалдаги бурғулаш қурилмалари асосида қурилма конструкциясини йиғишни амалга оширди.
Ускунани модернизация қилиш ва уни ўрнатишда Навоий тоғ-кон металлургия корхонаси тажриба конструкторлик бюроси мутахассислари ҳам ўз таклифлари билан қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: