Ўзбекистоннинг Навоий вилояти банклари аёл тадбиркорларга имтиёзли шартларда 26,6 млрд сўмлик кредитлар ажратди

Дата: 21:39, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистоннинг Навоий вилояти тижорат банклари тадбиркорик фаолияти билан шуғулланаётган аёлларга имтиёзли шартларда 26,6 млрд сўмлик кредитлар ажратдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Натижада кредит олган тадбиркор аёллар томонидан 2,13 минг янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан аёллар учун ялпи қиймати 2,44 млрд сўмлик истеъмол кредитлари ҳам ажратилди.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: