Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти банклари коллеж битирувчиларига 6,9 млрд сўмлик кредитлар ажратдилар

Дата: 11:47, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти банклари деярли 3 минг коллеж битирувчиларига 6,9 млрд сўмлик кредитлар ажратдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, молия муассасалари томонидан коллежларда ўқув курслари ҳам ташкил этилди.

Фақат жорий йилнинг январ-июн ойларида Самарқанд вилоятида 50 минг янги иш ўрни яратилиб, уларнинг катта қисми кичик бизнес ҳисобига тўғри келди. Шунингдек, 61 минг битирувчиларни вилоятдаги 20 минг корхоналарга ишга жойлаш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: