Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида давлат томонидан бошланғич қиймати 3 млрд сўм бўлган икки йирик объект сотилмоқда

Дата: 10:44, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида давлат томонидан бошланғич қиймати 3 млрд сўм бўлган икки йирик объект сотилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сотувга қўйилган объектлардан бири “Эдельвейс” соғломлаштириш лагери бўлиб, у Самарқанд туманида жойлашган. Бошланғич қиймати 1,3 млрд сўм қилиб белгиланган ушбу объектнинг умумий майдони 9,6 гектар, бу ерда жойлашган бино ва иншоотларнинг майдони 2,4 минг кв. метрга тенг.

Иккинчи объект Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида жойлашган 32-хонадонли уй бўлиб, унинг бошланғич қиймати 1,7 млрд сўм. Объектнинг умумий майдони 0,25 гектар, бундан 839 кв. метрида бинолар мавжуд.

Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвестор корхона бошланғич қийматининг 15% миқдорда маблағ киритиши лозим.

$1 = 2375,56 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: