“Жаҳон” АА директор ўринбосари алмашди

Дата: 17:32, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Баҳодиржон Эргашев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги директорининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида муассаса сайтида хабар қилинмоқда.

Бунга қадар у ТИВ Европа ва НАТО мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасида, Ўзбекистон президентининг матбуот котиби бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, Эргашев “Жаҳон” АА директор ўринбосари вазифасида ушбу лавозимни 2011 йилдан бери эгаллаб келган Эшнор Жабборовнинг ўрнига келди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги 1995 йил ноябрда ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: