Жаҳон банки миссияси билан Хитой ва Афғонистон йўналишида янги транспорт коридорларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 14:33, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Майкл Феррантино бошчилигида ва ЖСТ масалалари бўйича маслаҳатчиси Вики Чемутай иштирокида Жаҳон банки миссияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

ТСВ матбуот хизмати маълумотига кўра, томонлар Тошкентда ТСВ, Жаҳон банки гуруҳи (ЖБ) ва ЮСАИД агентлиги билан биргаликда ташкил этилган, “Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш жараёнининг тикланиши” мавзусидаги семинарга юқори баҳо берилди.

Шунингдек, Жаҳон банки Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари ва халқаро экспертлар иштирокидаги ЖСТга кириш бўйича бу каби амалиётнинг давом эттиришига қизиқиш билдирдилар.

Томонлар ЖБ гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан маслаҳат хизматлари бўйича аввал имзоланган битимнинг муҳимлигини таъкидладилар.

Ташқи савдо вазирининг ўринбосари Соҳиб Саифназаров Жаҳон банки вакилларини Ўзбекистонга энергетика самарадорлигини ошириш, мева-сабзавотчилик ва шошилинч тиббий ёрдам хизматларни яхшилаш соҳасидаги янги лойиҳаларни молиялаштириш учун $940 миллион кредит ажратиш бўйича ҳужжатлар имзолангани ҳақида хабардор қилди.

“Бу кредитлар Жаҳон банкининг Ўзбекистонда транспорт, таълим, қишлоқ хўжалиги, суғориш ва сув таъминоти соҳаларида лойиҳаларни ўз ичига олган лойиҳа портфелини $2,8 миллиардга қадар оширди”, - деди вазир ўринбосари.

Музокарада савдо-сотиққа кўмаклашиш, жумладан, транспорт, божхона тартиблари ва қонун ҳужжатларининг уйғунлаштириш, Хитой ва Афғонистон йўналишида янги транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ишлаш каби соҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Жаҳон банки вакиллари мутахассисларни жалб қилиш орқали, хусусан, электрон тижоратни ривожлантириш масалаларида, хусусан, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистонга кўмак беришга тайёрликларини билдирдилар.

Сурат манбаи: http://polit-asia.kz/ru/analytics/economy/2124-vsemirnyj-bank-kak-instrument-neokolonializma

Янгилик билан ўртоқлашиш: