Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2014 йилда 7% ўсишига доир прогнозини сақлаб қолди

Дата: 15:21, 11-06-2014.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2014 йилда 7% ўсишига доир январ ойида қилган прогнозини сақлаб қолди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги банк маърузасига асосланган ҳолда.
Жаҳон банкининг чоршанба куни эълон қилинган “Глобал иқтисодий истиқболлар” (Global Economic Prospects) ҳисоботидаги маълумотларга кўра, банк экспертлари Ўзбекистон иқтсодиёти 2015 йилда 6,7% ўсиши ҳақидаги прогнозларини ҳам сақлаб қолдилар.
2014 йилда Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб сальдоси ЯИМ нисбатан 2013 йилдаги 1,2%га қарши ўлароқ 2,1%, 2016-йилда эса 0,7% ташкил этиши мумкин, дейилади ЖБ экспертлари маърузасида.
Ҳисоботдаги маълумотларга кўра, газ экспорти Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига кўмаклашади, лекин пахта ва олтиннинг паст нархлари, шунингдек, асосий экспорт бозорларидаги (шу жумладан, Россия, Туркия, Украина ва Хитойда) ёмон иқтисодий вазият ЯИМнинг кейинги ўн йилда бўлгани каби 8% даражасида ўсишига имкон бермайди.
Илгари Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилда ЯИМ ўсиши 2013 йил якунлари бўйича кутилаётган 8% қарши ўлароқ 8,1% даражасида бўлишини башорат қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: