Жаҳон банки Ўзбекистонга умумий қиймати $940 млнлик кредитлар тақдим этади

Дата: 16:33, 18-05-2018.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга умумий қиймати $940 млнлик кредитлар тақдим этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЖБ томонидан Ўзбекистонга энергия самарадорлиги, мева-сабзавотчилик ва тез тиббий ёрдам хизматларини яхшилаш соҳасида тўрт янги лойиҳаларни молиялаштириш учун берилган кредитлар дастури бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга давлат ташрифи доирасида Жаҳон банки штаб-квартирасида Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким билан учрашуви чоғида бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банки Гуруҳи президенти Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ниятини тасдиқлади. “Жаҳон банки Гуруҳи мамлакатни ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастурга ва ҳукумат томонидан Ўзбекистон халқи учун янада яхшироқ келажакни қуриш мақсадидаги ҳаракатларга эксперт ва молия кўмаги кўрсатишада давом этади”, - деди ЖБ раҳбари.

Юқоридаги кредит Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳалари портфелини $2,8 млрдгача оширди. Банк лойиҳалари транспортни ривожлантириш, таълим, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва сув таъминоти каби соҳаларни қамраб олади. Ушбу лойиҳалар иқтисодий ўсишни янада рағбатлантиришга йўналтирилган бўлиб, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини оширишга кўмаклашади.

Сурат манбаи: https://www.segodnya.ua/world/vcemirnyj-bank-zakryvshijcja-iz-za-uhrozy-vzryva-otkroetcja-v-cubbotu.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: