Жанубий Кореянинг GS E&C компанияси Ўзбекистонда полимер заводи қурилишида иштирок этади

Дата: 22:26, 28-05-2015.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг GS Engineering & Construction Corporation компанияси Ўзбекистонда полимер маҳсулотлари заводи қурилишида иштирок этиш ниятида, деб хабар беради пайшанба куни ўзбек ОАВ.

GS E&C ва Ўзбекистон ҳукумати табиий газдан полимерлар олиш билан олефинлар чиқариш бўйича қувватларни яратиш лойиҳаси доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида меморандум имзоладилар.

Хужжат бугун Ўзбекистон президента Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида имзоланди. Мазкур ташриф 30 майга қадар давом этади.

Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, қуриладиган ишлаб чиқаришнинг қуввати йилига 250 минг тонна полиэтилен, 500 минг тонна полипропилен, 100 минг тонна полистирол, шунингдек, 30 минг тоннадан каучук ва спандекс ишлаб чиқаришга тенг бўлади. Лойиҳа 5 йил давомида амалга оширилади.

Бундан олдин “Ўзбекнефтегаз” МХК кореянинг Kogas компаниялари консорциуми билан биргаликда 2015 йил охиригача мамлакат шимолий-ғарбидаги Устюрт ГКМ ишга туширишни режалаштираётганлиги ҳақида хабар қилинган эди. Мажмуанинг лойиҳа қуввати йилига 4 млрд кубометр табиий газни қайта ишлаб, 400 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен чиқаришга тенг. Лойиҳа қиймати – $4,2 млрд.

Эслатиб ўтамизки, И.Каримов Корея Республикасига ушбу мамлакат президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27 майда борган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: