“Жиззах” ЭИЗ ҳудудида илк марта халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

Дата: 13:22, 26-07-2018.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – 29-30 августда “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ҳудудида илк марта халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Jizzakh International Investment Forumга Давлат Инвестициялар қўмитаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ташкилотчилик қилмоқда.

2 кунлик тадбир дастуридан бизнес форум, Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси, “В2В” кўринишидаги кооперацион биржа, вилоят саноат корхоналарига экскурсия, вилоят раҳбарияти томонидан расмий қабул ва концерт дастури, Жиззах вилоятининг туристик салоҳияти билан танишиш кабилар ўрин олган.

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган халқаро ташкилотлар ва ишбилармон доиралар вакилалари Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, сармоя иқлимини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар, хорижий инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулай чоралар билан танишадилар.

 

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/glass

Янгилик билан ўртоқлашиш: