Жорий йилнинг январ-августида Ўзбекистонда барча рўйхатдан ўтказилган фирма номларининг бешдан бир қисми заҳира қилинди

Дата: 17:15, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг январ-августида Ўзбекистонда барча рўйхатдан ўтказилган фирма номларининг бешдан бир қисми заҳира қилинди, яъни 1 ноябрга келиб 248 мингдан ошиқ номдан 48 мингдан кўпи рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитасидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 1 августига келиб 237 минг фирма номлари заҳира қилинган, кейинги икки ойда эса яна 10 мингдан зиёд номларга ариза берилган.

Эслатиб ўтамизки, фирма номлари “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлмаган ҳолда рўйхатга олинади.

Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини заҳирага олиш таъсисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали кечаю-кундуз амалга оширилади.

Фирма номини заҳирага олиш учун таъсисчилар рўйхатдан ўтказувчи органга оғзаки мурожаат қилган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим. Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини заҳирага олиш учун тўлов ундирилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: