Жуда иссиқ бўлишига қарамасдан, деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бир оз булутли

Дата: 11:05, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Жуда иссиқ бўлишига қарамасдан, деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бир оз булутли, тоғли ҳудудларда эса ҳаво бир оз салқин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда эса ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° илиқ, кундузи 35-37° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан ҳам эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ атрофида, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан ҳам эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан ҳам эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан ҳам эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: