ZiyoNET ўзбек порталида ҳар бир киши аудиофайллар қўшиши мумкин

Дата: 10:35, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – 1 февралдан бошлаб ZiyoNET таълим порталидаги “Аудиокитоблар” бўлимига ҳар бир киши аудиофайллар қўшиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркзаидан маълум қилишларича, бўлим янгидан очилган бўлишига қарамасдан фойдаланувчилар орасида оммавийлашди.

Ҳозирга қадар аудиофайлларни (китоблар, спектакл, подкаст, радиэшиттиришлар) фақат ZiyoNET тармоғининг Ресурс мркази ходимлари қўшишлари мумкин эди.

Юклашда файлнинг бутунлиги текширилади, агар у тўлиқ бўлмаса, юкланаётган файлдаги хато ҳақида хабар чиқади.

Файл муваффақиятли юклангач у модераторлар томонидан кўриб чиқилиб, аудиокутубхона бўлимига юклаб олиш ва эшитиш учун ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: