123

33 ўзбек дзюдочисидан 23 нафари Ливандаги Осиё чемпионатида медалларни қўлга киритди

Дата: 15:07, 14-05-2018.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 33 ўзбек дзюдочисидан 23 нафари Ливандаги Осиё чемпионатида медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Қўмита маълумотларига кўра, Ливанда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Ушбу мусобақада Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун муҳим бўлган рейтинг очколари ҳам ўйналди.

Таъкидланишича, Ҳожинисо Комолиддинова ва Нодира Йўлдошевалар биринчи ўрин ва Осиё чемпиони унвонини қўлга киритилди, Бекназар Тўрақулов ва Юсуф Нормаматовлар эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Ёшлар ўртасида биринчи ўринларни Г.Муротбоева, Б.Омандавлатов, Х.Комолдинова, Н.Йўлдошева, Ш.Пўлатовлар, иккинчи ўринларни Д.Йўлдошев, А.Юсупов, учинчи ўринни эса Д.Келдиёрова, О.Номонов, Ю.Нормаматов, Ю.Тўрақулов ва И.Агажоновалар эгалладилар.

Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасида С.Қадамбоева (1 ўрин), Н.Ермагамбетова (1 ўрин), Б.Шарифжонов (1 ўрин), Ш.Қурбонова (2 ўрин), М.Очилов (2 ўрин), Ж.Назаров (2 ўрин), А.Абдулазизов (2 ўрин), Ф.Холмуродова (2 ўрин), О.Ўринбоев (2 ўрин),
Ф.Турсунбоева (3 ўрин), Т.Эркинов (3 ўрин) ва Ш.Умирзоқовлар (3 ўрин) турнир совриндорлари бўлишди.

Эслатиб ўтамизки, мусобақада Осиёнинг 20дан ортиқ мамлакатидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Сурат манбаи: http://1ul.ru/city_online/sport/news/ulyanovskiy_dzyudoist_otpravitsya_na_pervenstvo_rossii_/

Янгилик билан ўртоқлашиш: