123

МТВ Ўзбекистон болалар боқчаларида 11,05 млрд сўмлик молиявий қонунбузарликларни аниқлади

Дата: 13:48, 11-01-2019.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ –Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ) 2018 йил якунлари бўйича мамлакат болалар боқчаларида ўтказилган аудит доирасида 11,05 млрд сўмлик молиявий қонунбузарликларни аниқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).   

“2018 йил якуни бўйича 11 млрд сўм молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва 278 та ўрганиш ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган”, - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, жами аниқланган молиявий қонунбузилишлардан 47,6%ини (5,25 млрд сўм) камомад ва ноқонуний харажатлар, 27,6%ини (3,05 млрд сўм) давлат хариди қонунчилигининг бузилиши, 17,2%ини (1,9 млрд сўм) бюджет маблағларини нотўғри режалаштириш ва 7,7%ни (0,85 млрд сўм) моддий бойликлар ортиқчалиги ва бошқа холатлар ташкил этган.

Мактабгача таълим вазирлиги аудиторлари томонидан мактабгача таълим муассасаларида ўтказилаётган назорат тадбирлари пойтахтда ва ҳудудларда мунтазам равишда олиб борилмоқда, камомад ва ноқонуний харажатларни аниқлаш ва олдини олиш давом этмоқда, деб хулоса қилинади хабарга.

 

Сурат манбаи: https://delo.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: