123

Озиқ-овқат маҳсулотларига энг арзон нархлар Андижон ва Гулистонда, энг қимматлари Тошкентда қайд этилди

Дата: 14:41, 07-01-2019.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Озиқ-овқат маҳсулотларига энг арзон нархлар Андижон ва Гулистонда, энг қимматлари Тошкентда қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тухумга (ўнтаси учун 4 минг сўм), гуручга (4 минг сўм), ўсимлик ёғи (8,5 минг сўм) ва шакарга (4,5 минг сўм) энг арзон нархлар Андижон ва Гулистонда қайд этилди. Тошкентда эса қўй гўштининг (46,6 минг сўм), картошка (3,7 минг сўм), пиёз (1,9 минг сўм), савзи (3,4 минг сўм), тухум (7,8 минг сўм) ва гуручнинг (19,6 минг сўм) энг қиммат нархлари қайд этилди.

Мол гўштининг энг арзони Нукусда (26 минг сўм), энг қиммати Чирчиқда (52 минг сўм) қайд этилди. Ўз навбатида, Жиззахда қўй гўшти 20 минг сўм, Наманганда 900 сўм туради.

Бир литр ўсимлик ёғининг энг юқори нархлари Жиззахда, шакарнинг энг юқори нархлари Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз ва Урганчда қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистонда истеъмол тармоғидаги инфляция 14,3% тенг бўлди. Йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 14,9%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 12,5%, хизматлар нархлари 15,8% ўсди.

Сурат манбаи: https://www.akchabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: