123

Россия банки Ўзмиллийбанкка $200 млн ажратади

Дата: 14:59, 22-10-2018.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг Внешэкономбанки (ВEБ) Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига (Ўзмиллийбанк) $200 млнгача маблағ ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳамкорлик меморандумини ВЭБ томонидан банк раиси И. Шувалов, Ўзмиллийбанк тарафидан банк бошқаруви раиси А. Мирсоатовлар имзолашди. Имзолаш Россия президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

“Томонлар Ўзбекистон ҳудудида энергия самарадорлиги, энергияни тежаш ва шаҳар ҳудуди инфраструктураси соҳасида стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун Россиянинг юқоритехнологик ускуналарини етказиб бериш, ишларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш бўйича умумий қиймати $200 млнгача бўлган лойиҳаларни молиялаштиришни кўзда тутади” – дейилади Россия банки хабарида.

Қайд этилишича, ВЭБ ташқи молия манбалари сифатида ШҲТ доирасидаги Банклараро бирлашма иштирокчилари, шунингдек, МДҲ ва ЕОИҲга аъзо мамлакатларнинг миллий ва халқаро тараққиёт институтларини жалб қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки” (ВЭБ) давлат корпорацияси 2007 йилда СССР Внешэкономбанки базасида ташкил этилган. Банкнинг вазифалари – Россия иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификациялаш, инвестицияларни рағбатлантиришдан иборат.

Сурат манбаи: rbc.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: