123

Тошкент Ашхобод, Душанбе ва Бишкек шаҳарларидан ҳаёт даражаси бўйича ўзиб кетди

Дата: 15:35, 14-03-2019.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахти Тошкент Ашхобод (Туркманистон), Душанбе (Тожикистон) ва Бишкек (Қирғизистон) шаҳарларида ҳаёт даражаси бўйича ўзиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Mercer халқаро консалтинг компанияси дунёдаги энг яхши 231 шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.

Рейтинг сиёсат ва иқтисод, ижтимоий-маданий муҳит, давлат хизматларининг мавжудлиги, транспортда саёҳат қилиш, истеъмол товарлари, сайр-томоша ва уй-жойлар каби кўрсаткичларга йўналтирилган.

Рейтингга кўра, Тошкент 203 позицияда.

Марказий Осиё шаҳарлари орасида Алмати (Қозоғистон) – 177, Бишкек (Қирғизистон) – 206, Ашхобод (Туркманистон) – 211, Душанбе (Тожикистон) – 215 ўринни эгаллади.

Биринчи учликка Вена (Австрия), Цюрих (Швейтсария) ва Ванкувер (Канада), сўнггисига эса Сана (Яман), Бангуи (Марказий Африка Республикаси) ва Бағдод (Ироқ) жойлашди.

Сурат манбаи: armida-travel.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: