123

Ўзбекистонда 4 универсал спорт мажмуи қурилади

Дата: 08:55, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда тўртта универсал спорт мажмуалари ва бошқа спорт объектлари барпо этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу ва бошқа режалар 19 июлда Миллий олимпия қўмитасида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси директори вазифасини бажарувчи Жамол Холбоевнинг анжуманда хабар беришича, бугун унинг взифаларида ҳам ўзгариш юз берди. Хусусан, илгари фонд 19 ёшгача бўлган спортчилар фаолияти молиялаштирилган бўлса, энди эса ушбу ёш чегараси олиб ташланди.

Шунингдек, фонд нафақат спорт объектлари қурилиши билан шуғулланади.

Тадбир доирасида на 2018-2019 йилларда фонд ҳисобига қуриладиган, реконструкция ва капитал таъмир қилинадиган жисмоний тарбия ва спорт объектларининг манзилли дастури тақдим этилди.

Дастур доирасида 51 спорт объекти қурилади, шунингдек, қатор спорт иншоотлари реконструкция қилиниб, капитал таъмир этилади. Бундан ташқари, бу объектлар учун зарур спорт анжомлари харид қилиш ҳам режалаштирилган.

28 спорт объектини қуришга 238 млрд сўм ажратилган. Улар орасида 4 универсал спорт мажмуи, 12 болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 12 ёпиқ сузиш ҳавзалари бор.

15 болалар спорт мажмуалари, олимпиа заҳиралари коллежлари ва 4 сузиш ҳавзаларини реконструкция қилишга 95 млрд сўмдан зиёд ажратилади. Барча спорт объектлари учун қиймати 35 млрд сўмлик спорт ускуна ва анжомлари сотиб олиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, фонд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

$1=7787,81 сўм

Сурат манбаи: https://www.skyscrapercity.com/showthread.php?t=546777&page=57

Янгилик билан ўртоқлашиш: