123

Ўзбекистонда хорижий биометрик паспортлар жорий этилди

Дата: 17:37, 04-01-2019.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда чиқиш стикерлари (рухсатномалари) бериш тўхтатилди ва хорижий биометрик паспортлар жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида паспорт ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошалб 10 иш куни давомида, хорижда дипломатик почта иш жадвалига кўра белгиланган тартибда берилади.

Биометрик паспортлар вояга етганларга хорижга чиқиш учун 10 йил муддатга, 16 ёшдан катта вояга етган болаларга 10 йилга, вояга етмаган болалар учун 5 йил муддатга берилади.

Қайд этилишича, 2011 йил намунадаги стикерли амалдаги биометрик паспорт 2021 йилгача амалда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил августда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 1 январдан чиқиш стикерларининг бекор қилиниши ва хорижий биометрик паспортлар жорий этилишига доир қарорни имзолади. Чиқиш ҳуқуқини берувчи стикерлар тизими 1995 йилдан бери амалда эди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатнинг 21 млндан зиёд фуқаролари ёки паспорт эгаларининг 95% атрофидаси биометрик ҳужжатлар олган.


Янгилик билан ўртоқлашиш: