123

Ўзбекистонда йирик пудрат ташкилотлари қурилиш ишлари ҳажмини деярли 50% оширдилар

Дата: 16:04, 11-05-2018.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Январь-апрелда Ўзбекистоннинг йирик пудрат ташкилотлари томонидан 4880,7 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,6%ни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

“Жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 37,1% етди. Корхоналар ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 5307 млрд сўм, ёки умумий қурилиш ишлари ҳажмининг 40,4% ташкил қилди, ўсиш суръатлари 106,4% тенг бўлди. Норасмий сектор ҳиссасига эса 22,5% ёки 2955,8 млрд сўм тўғри келди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 90,4%ни ташкил этди”, - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг январь – апрель ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 13143,5 млрд сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,1%ни ташкил этди.

Шу билан бирга, иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий
қисми турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. “Уларнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 79,9%ни ташкил этди ва ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3,5% пунктга кўпайди. Фуқаролик объектлари қурилиши ва ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда 9,6%ни ташкил этиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 1,1% пунктга камайди. Бошқа пудрат ишлари ҳиссасига эса 10,5% тўғри келди ҳамда ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2,4% пунктга камайди”, - дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Сурат манбаи: https://uzreport.news/?id=2601&lan=uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: