123

Ўзбекистоннинг ЯИМ 5,2% ўсди

Дата: 16:33, 18-10-2018.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Январ-сентябрда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,2% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 244 343,7 млрд сўмни ташкил
этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,2%га ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январ-сентябридаги нархларга нисбатан 131,6 %ни ташкил этди”, -дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7433 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5%га юқоридир.

“Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 86,3% ини ташкил этди ва 5,3% га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 4,6% пунктни ташкил этди). Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 13,7% ни ташкил этди ва 4,5% даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 0,6 ф.п.)”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/ekonomika-i-finansy/32298-tashkent-i-stolichnaya-oblast-stali-lokomotivami-v-formirovanii-vvp-uzbekistana.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: