“Ўзвинсаноат-холдинг” компанияси томонидан $114,8 млнлик шартномалар тузилди

Дата: 17:29, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда 8-10 ноябрда бўлиб ўтган  I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида “Ўзвинпром-холдинг” холдинг  компанияси томонидан янги ва қайта ишланган маҳсулотлар экспорти бўйича қиймати $114,8 млнлик шартномалар тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Компания ўз маҳсулотларини майдони 434 кв. метрлик ягона миллий композицияда намойиш қилди. Бу ерда иштирокчи корхоналарнинг кўргазма стендларида кенг турдаги маҳсулотлари тақдим этилди.

 “Ўзвинсаноат-холдинг” МХК стендида Латвия, Россия, Қозоғистон, Молдова ва бошқа мамлакатлар ширкатлари билан фаол музокаралар ўтказилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: