9 ойда Ўзбекистонда молия хизматлари ҳажми 19,4% ўсди

Дата: 14:06, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январ-сентябрида молия хизматлари ҳажми ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 19,4% ўсди ва 7 трлн сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлиги экспертлари фикрига кўра, бунга капиталлаштириш ва молиявий барқарорликни оширишдан иборат бўлган молия ва суғурта фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, замонавий электрон тўлов технологияларининг жорий қилиниши билан ҳудудий тармоқларнинг кенгайтирилиши натижасида  эришилди.

“Жами хизматлар ҳажмида молиявий хизматларнинг улуши 10,8% ташкил қилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 13,8% ўсиб, 9 ойда 4,4 трлн сўмдан ошган. Соҳанинг ялпи улуши 6,9% ташкил қилган.

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари  таркибида асосий ўринни телекоммуникация хизматлари (87,8%) ва ноширлик хизматлари (5,1%) эгаллаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: